Сиёсат

Абдулазиз Камилов Украинанинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Николай Дорошенкодан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Абдулазиз Камилов Украинанинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
Фото:Ташқи ишлар вазирлиги

Бугун, 1-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Николай Дорошенкони қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Aбдулазиз Камилов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Украина элчисини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги фаолиятига муваффақият тилади.


Учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон – Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида урғу берилди.

 

Қўшма тадбирларни, жумладан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Украина Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

 

Суҳбат чоғида коронавирус пандемияси икки томонлама савдо айланмаси кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ва Украина ишбилармон доиралари, савдо-саноат палаталари ва ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

 

Томонлар қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга, фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ