Жамият

Ҳуқуқшунос-блогер ЎзА раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги раҳбарияти таркибида тайинлов амалга оширилди. Ҳукумат қарори билан Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ҳуқуқшунос-блогер ЎзА раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди
Фото:AOKA

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги раҳбарияти таркибига тайинлов амалга оширилди. Унга кўра, Ҳукумат қарори билан Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

 

“ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбекни янги масъулиятли лавозим билан табриклайман. Бирга жуда самарали меҳнат қилдик. Ишонаманки, сизнинг ҳаракатларингиз билан ЎзА янги даражага кўтарилади. Сиз у ташкилотга ҳақиқий янги қон бўлиб кираётганингизга ишонаман. Янгилик қилиш осон бўлмайди, тайёр туринг. Омад!” дея ёзади Комил Алламжонов.

 

Маълум бўлишича, Хушнуд Худойбердиев 2013 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келган Жуманазар Мелиқулов ўрнини эгаллаган. 

 

Бунга қадар Х.Худойбердиев Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келаётганди. 

 

Маълумот учун, ЎзА бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ