Жамият

Эндиликда авиачипталар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидаси амал қилади

Uzbekistan Airways жорий йилнинг 1 июлидан aвиaчиптaлaр вa хизмaтлaр учун тўлaнгaн суммaлaр қaйтaрилишининг янги қоидaлaри aмaл қилишини маълум қилди. Энди депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Эндиликда авиачипталар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидаси амал қилади
Фото:Uznews.uz

Uzbekistan Airways жорий йилнинг 1 июлидан aвиaчиптaлaр вa хизмaтлaр учун тўлaнгaн суммaлaр қaйтaрилишининг янги қоидaлaри aмaл қилишини маълум қилди.

 

Унга кўра, йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

 

Бунда депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига қўшимча авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5 фоизга тенг бонус тақдим этилади. 

 

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан «Uzbekistan Airways» AЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.

 

Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади. 

 

Компания Матбуот хизмати берган хабарга кўра, депозит ваучерларини қўллаш Ўзбекистон Президенти раислигидаги Вазирлар Маҳкамасининг карантин даврида транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича 2020 йил 25 майдаги йиғилиши қарори асосида киритилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ