Иқтисодиёт

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги раҳбари ўз миссиясини бошлади

Марко Мантованелли бугун 1 июлдан бошлаб Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги раҳбари ўз миссиясини бошлади
Фото:Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Бугун, 2020 йилнинг 1 июлидан италиялик Марко Мантованелли халқаро нуфузли ташкилот – Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ишга киришди. Бу ҳақда ваколатхонаси Facebook’даги расмий саҳифаси хабар берди.

 

Жаноб Мантованелли иқтисодий ривожланиш бўйича Лотин Америкаси, Африка ва Европа давлатларида 20 йиллик иш тажрибасига эга бўлган эксперт ҳисобланади.

 

Жаҳон банкидаги фаолиятига қадар Марко Мантованелли Европа ва АҚШда иқтисодий тадқиқот ва консультация фаолиятида шуғулланган, шунингдек, Италия ҳарбий-денгиз флоти офицери бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, банк экспертлари Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалиги, геология, банк-молия ва солиқ, таълим соҳаларида модернизация ишларини самарали амалга оширишга доир таклифларни ишлаб чиқишда, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш ҳамда бошқа устувор йўналишларда фаол иштирок этмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ