Жамият

“Ички ишлар”да хизмат қилаётганлар сони маълум бўлди

ИИВ Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов тизимда фаолият олиб бораётган шахсий таркибнинг сонига оид айрим маълумотларни келтириб ўтди.

“Ички ишлар”да хизмат қилаётганлар сони маълум бўлди
Фото:uznews.uz

Сўнгги кунларда Ички ишлар вазирлиги тизимида кузатилган камчиликлар ортидан ижтимоий тармоқларда вазирлик фаолиятига нисбатан турли танқидий фикрлар айтилмоқда. Тизимда хизмат қилувчи шахсий таркибнинг сони ва унинг нега кўплиги ҳақидаги фикрлар шулар жумласидан.

 

Бугун, 1-июль куни ИИВ ходимлари томонидан Андижон вилоятида содир этилган жиноят иши юзасидан ташкил этилган брифингда Вазирлик Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов тизимда фаолият олиб бораётган шахсий таркибнинг сони борасида айрим маълумотларни келтириб ўтди. 

 

Шоҳруҳ Ғиёсовга кўра, Ўзбекистонда ҳозирги вақтда ички ишлар органларининг шахсий таркиби 60.000 дан зиёдни ташкил этади. Шундан, айнан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш билан шуғулланувчи шахсий таркибнинг сони 30.000 дан ошмайди. 

 

–  Шунда 100 000 аҳолига 176 та ходим тўғри келади, - дейди ИИВ Матбуот хизмати раҳбари. 

 

Қайд этилишича, бу рақам қўшни Қозоғистонда 444 тани, Россияда 547 тани, Грузияда 200 тани ташкил этади. 

 

Шунингдек, Британияда 271 та, Францияда 379 та, Германияда 299 та, АҚШда эса 230 та ходим 100.000 ахоли сонига тўғри келади.

 

Полицияни энг кам шахсий таркиби Норвегия билан Финляндия давлатларида бўлиб, ҳар 100 000 кишига мос равишда 159 ва 155 нафарни ташкил қилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились25828(+275)
Выздоровели16507(+0)
Умерли155(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ