Жамият

ИИВ қийноқлардан вафот этган фуқаро иши юзасидан узр сўради

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Андижонда қийноққа солинган фуқаро вафоти сабаб узр сўради.

ИИВ қийноқлардан вафот этган фуқаро иши юзасидан узр сўради
Фото:Халқаро пресс-клуб

Бугун, 1 июль куни халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Андижонда ИИБ ходимлари қийноқларидан вафот этган фуқаро иши юзасидан жамоатчиликдан узр сўради.

 

«Айрим ходимларимиз томонидан қилинган жиноятлар бизнинг оёғимизга кишан бўлиб турибди. Мен ўйлайманки, бу ҳолатни биз кўриб чиқамиз, ҳар бир айбдор одам жавобгарликка тортилади. Биз тизимни шаффоф қиламиз, шу хизматимиз билан узр сўраймиз ўзимиз ҳам. Лекин қандайдир бир айрим ходимларнинг номаъқул хатти-ҳаракати орқали бутун тизимга салбий баҳо бериш, менимча, нотўғри», — деган Шоҳрух Ғиёсов.

Матбуот котиби Андижон шаҳрида содир этилган ушбу воқеа тизим ходимлари томонидан содир этилган жиноят кечириб бўлмас ҳолат эканини, шунингдек, тизим шаънига тушган катта доғлигини таъкидлаб ўтган.

 

Қайд этилишича, воқеа содир бўлганидан сўнг ИИБ ходимлари ҳибсга олинган. Андижон вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги вакиллари вафот этган фуқаронинг уйига бориб, марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

 

Аввалроқ, марҳум А.Абдукаримов Андижонда ИИБ ходимлари қийноқларидан вафот этган ҳақида хабар берган эдик.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ