Жамият

Самарқандда институт ўқитувчиси ўқишга киритиб қўйиш учун пора олаётганида ушланди

Абитуриентни 5000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи пора олаётганида қўлга олинди.

Самарқандда институт ўқитувчиси ўқишга киритиб қўйиш учун пора олаётганида ушланди
Фото:Ички ишлар вазирлиги

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси пора олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Аниқланишича, 16 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБга 33 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, институт ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритишни ваъда қилаётгани ва олдиндан 2000 долларни сўраётганини маълум қилган.

 

Мазкур аризага асосан, ўша куни Самарқанд вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбирда ушбу ўқитувчи ариза муаллифидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ