Жамият

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларидаги чекловлар бекор қилинди

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларидаги чекловлар бекор қилинди.

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларидаги чекловлар бекор қилинди
Фото:Uznews.uz

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

 

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларидаги чекловлар бекор қилинди.

 

Бундан ташқари, маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

 

Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув берилади.

 

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-Ижроия Кодекси»нинг 130 моддаси:  «Маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан муддати беш суткагача бўлган, шу жумладан муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида яшаш имконияти билан, узоқ муддатли учрашув берилиши мумкин.»

 

Манзил-колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

 

Шунингдек, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.

 

Қайд этилишича, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ