Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 124 нафар кишида аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 8600дан ошди.

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси яна 124 нафар кишида аниқланди
Фото:Мудофаа вазирлиги

1 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган кишилар сони 8627 (+124) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, касалланган кишиларнинг 85 нафари карантин марказларида бўлган.

 

24 нафар киши Тошкент шаҳрида аниқланган - 11 нафари COVID-19 билан касалланган кишилар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар ва 13 нафари аҳоли орасида.

 

Иккита ҳолат Тошкент вилоятида қайд этилган. Яна 5 нафар фуқаро Бухоро вилоятида, 7 нафар Хоразм вилоятида ҳамда 1 нафар киши Қорақалпоғистонда аниқланган.

 

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланган 5682 нафар фуқаро соғайган. 2919 нафар бемор эса даволанмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ