Жамият

Коронавирус билан касалланган кишиларга уйда даволанишга рухсат берилди

Бундан ташқари, касалланган шахслар билан мулоқотда бўлган кишиларга 14 кунлик карантинни уйда ёки махсус меҳмонхоналарда ўтказишга рухсат берилди.

Коронавирус билан касалланган кишиларга уйда даволанишга рухсат берилди
Фото:UzNews.uz

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра, COVID-19 билан касалланган беморлар уч тоифага ажратилди:

 

- инфекциянинг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар

- инфекция ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар

- инфекция оғир кечаётган беморлар

 

Шу муносабат билан, 5 июлдан инфекцияни юқтириб олган беморларни даволашнинг янги тартиби жорий этилмоқда:

 

Касаллик аломатларсиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат берилади.

 

Касаллик енгил шаклда ёки аломатларсиз ўтаётган беморлар, агар 10 кун ичида клиник белгилар кузатилмаса, тиббиёт муассасаларидан чиқарилади.

 

Касалланган шахс билан мулоқотда бўлганлар 14 кунлик карантинни уйда ёки меҳмонхоналарда санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишларига рухсат берилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29225(+690)
Выздоровели20380(+793)
Умерли183(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ