Жамият

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
Фото:Видеодан кадр

«Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

 

Қайд этилишича, агентлик президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади.

 

Агентлик коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Фармон билан агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Жумладан, агентлик мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

 

Агентлик коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имижига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади.

 

Агентликка, шунингдек, қуйидаги бир қатор ҳуқуқлар берилди:

 

- бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш;

 

- жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш;

 

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш;

 

- ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш.

 

«Агентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт», - дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ