Жамият

Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

Автомобилларни ишлаб чиқариш икки босқичга режалаштирилган: ишлаб чиқаришнинг тўлиқ жараёни 2022 йилда бошланади.

Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши маълум бўлди
Фото:volkswagen-atyrau.kz

«Ўзбекистон Республикасида Volkswagen енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ негизида «Ўзбекистон енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш бўйича Volkswagen компанияси томонидан таклиф этилаётган концепция маъқулланди.

 

Биринчи босқичда 2020-2021 йилларда бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида, Volkswagen ва Skoda маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб бериш ташкил қилинади.

 

Шунингдек, компаниянинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда, «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ ходимларини йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитиш ташкил қилинади.

 

Бундан ташқари, Volkswagen Caddy моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида, бутловчи қисмларни етказиб бериш ва мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш амалга оширилади.

 

Иккинчи босқичда эса 2022 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш белгиланган.

 

Қайд этилишича, 2020 йил июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Евро-5» стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли дизель ёқилғиси ва автобензинга эга камида битта АЁҚШ бўлиши таъминланади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ