Коронавирус

Пайшанбада юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 300 га яқин ҳолатлар қайд этилди

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморларнинг 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Пайшанбада юртимизда COVID-19 инфекцияси бўйича 300 га яқин ҳолатлар қайд этилди
Фото:Кадр из видео / UzNews.uz

25 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, кеча мамлакатимизда, афсуски, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 таси Карантин муассасаларида, 24 таси аҳоли орасида (шундан 17 таси Тошкент шаҳрида, 4 таси Тошкент вилоятида, яна 2 таси Жиззах вилояти ҳамда 1 таси Андижон вилоятида), қолган 9 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

 

 
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7177 нафар бемордан 4877 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ