Ҳодисалар

Қаршида қурилаётган меҳмонхонанинг биноси қулаб тушди, бир киши вафот этган

Юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушиши оқибатида эркак киши ҳодиса жойида вафот этган.

Қаршида қурилаётган меҳмонхонанинг биноси қулаб тушди, бир киши вафот этган
Фото:nkgz.uz

ФВВнинг хабарига кўра, 23 июнь куни соат 21:30да Қарши шаҳрида меҳмонхона биносининг чап томонида қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган.

 

Қулаш оқибатида бир нафар ишчи воқеа жойида вафот этган, яна тўрт нафар фуқаро эса қутқариб қолинган.

«Қидирув ишлари эрталабгача давом этди. 4 нафар фуқарони қутқара олдик. Бугун, соат 5:20 атрофида эркак кишининг жасади топилди. Аниқланишича, 37 ёшли ушбу фуқаро ишлаш учун Сурхондарё вилоятидан келган», - деган вилоят ФВБ вакили Соҳиб Вайитов.

 

Мазкур вазият юзасидан ҳодиса жойига ФВВ ва ИИВ ҳамда бошқа вазирликлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

«Қашқадарё янгиликлари» газетасида қайд этилишича, қурилиши 2019 йилнинг февраль ойида бошланган мазкур бино Nasaf Travel меҳмонхонасига қарашли. Бинони 2021 йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Меҳмонхонанинг ҳозирги биноси эса вақтинчалик ёпилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ