Жамият

ИИБ Фарғонада вояга етмаган қиз очиқ кийими ва миллати учун калтаклангани ҳақидаги хабарни рад этди

Маълум бўлишича, ҳодиса қиз кўчада бирга айланиб юрган ит сабабли содир бўлган.

ИИБ Фарғонада вояга етмаган қиз очиқ кийими ва миллати учун калтаклангани ҳақидаги хабарни рад этди
Фото:Facebook

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада 22 ёшли йигит ит билан айланиб юрган вояга етмаган қизни омма олдида калтаклагани ҳақида хабар тарқалган эди. Хабар эгасининг сўзларига кўра, қиз очиқ ташқи кўриниши ва миллати учун калтакланган.

 

ИИВнинг хабарига кўра, фуқаро Н.Х. 31 май куни йўл четида кетаётган вақтида, вояга етмаган К.Е.нинг етаклаб юрган ити унга яқинлашганини кўриб, қўрқиб кетганлиги сабабли, унинг итини ўзидан узоқлаштирмоқчи бўлган.

 

Шундан сўнг, Е.К. бу ҳолатни нотўғри тушуниб, фуқаро Н.Х.ни ҳақорат қилиб, уриб юборган вақтида йигит ҳам қизнинг юз қисмига қўли билан уриб жароҳат етказган.

 

«Фуқаро Н.Х. ва Е.К. ўртасидаги ўзаро жанжал қизнинг ташқи кўриниши ёки миллати билан боғлиқ эмаслиги жиноят ишидаги далиллар билан ўз тасдиғини топди», - дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ