Туризм

Июль-август ойларида Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларини тиклайди — парвозлар жадвали и авиачипта нархлари

Utair ва «Аэрофлот» Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотишни бошлади. Авиачипта нархлари ва парвозлар жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин.

Июль-август ойларида Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларини тиклайди — парвозлар жадвали и авиачипта нархлари
Фото:RT

13 июлдан Utair, 2 августдан эса «Аэрофлот» авиакомпаниялари Москвадан Тошкентга ва Тошкентдан Москвага бўлган авиарейсларини тиклайди. Мазкур хабар авиакомпанияларнинг расмий веб-сайтларидаги маълумотларда ўз тасдиғини топган.

 

Utair

 

Utair  Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни 13 июлдан бошлайди.

 

Рейслар жадвали:

Ҳар куни: Тошкент (17:40) – Москва (19:55)

Учиш вақти – 4 соат 15 дақиқа.

 

Ҳар куни: Москва (10:00) – Тошкент (15:40)

Учиш вақти – 3 соат 40 дақиқа.
 

Бир томонга учиш учун авиачипталар нархи $141 АҚШ долларидан бошланади.
Бориш ва қайтиш учун авиачипта нархи эса – $350 АҚШ долларидан бошланади.

 

Бундан ташқари, 15 июлдан Utair Бухоро – Москва – Бухоро йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўяди.

 

Рейслар жадвали:

 

Сешанба, пайшанба, шанба: Бухоро – Москва йўналиши.
Бир томонга учиш учун авиачипталар нархи $142 АҚШ долларидан бошланади.

 

Сешанба, пайшанба, шанба: Москва – Бухоро йўналиши.
Бир томонга учиш учун авиачипталар нархи $130 АҚШ долларидан бошланади.

 

Бориш ва қайтиш учун авиачипта нархи эса – $268 АҚШ долларидан бошланади.

 


 «Аэрофлот» 

 

2 август санасидан «Аэрофлот» ҳам Москвадан Тошкентга ва Тошкентдан Москвага бўлган парвозларини бошлайди.

 

Рейслар жадвали:

 

Ҳар куни: Москва (20:45) – Тошкент (02:45)

Учиш вақти – 4 соат.

 

Ҳар куни: Тошкент (04:45) – Москва (07:05)

Учиш вақти – 4 соат 20 дақиқа.

 

Бир томонга учиш учун авиачипталар нархи $141 АҚШ долларидан бошланади.
Бориш ва қайтиш учун авиачипта нархи эса – $317 АҚШ долларидан бошланади.

 

Диққат! Чипта сотиб олаётганда, парвозлар жадвали ўзгариши мумкин эканини ҳисобга олиш зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновлар қайта йўлга қўйилмоқда.

 

23 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматовнинг айтишича, халқаро йўналишлар бўйича мунтазам парвозларни тиклаш ва амалга ошириш давлатларда кузатилаётган эпидемиологик ҳолат ва хорижий мамлакатларда қўйилган чеклов чоралари, виза бериш тартиби, санитария талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

 

"Авиапарвозларни қачон ва қай тартибда тикланиши бўйича Республика махсус комиссиясининг алоҳида қарори қабул қилиниши лозим", – дейди Наврўз Ашурматов.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27793(+746)
Выздоровели18783(+732)
Умерли171(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ