Жамият

Хусусий шифохоналарга COVID-19 инфекциясига таҳлил олишга қайтадан рухсат берилди

24 июндан COVID-19 инфекциясига таҳлилни пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида топшириш мумкин бўлади.

Хусусий шифохоналарга COVID-19 инфекциясига таҳлил олишга қайтадан рухсат берилди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 24 июндан давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ва фуқаролар учун инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилади.

 

Мазкур қарор коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қатор ташкилот ва фуқароларнинг бу ҳақдаги мурожаатларини эътиборга олиб, қабул қилинган.

 

Бунинг учун хусусий шифохоналар санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказлари билан тегишли тартибдаги шартномани имзолашлари керак.

 

Қайд этилишича, шартнома тузган ва лабораторияси талабга жавоб бериши тўғрисидаги хулосани олган шифохоналар инфекцияни фақат полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширишлари мумкин.

 

«Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди», - дейилади хабарда.

 

Бунда нодавлат тиббиёт ташкилоти кунлик умумий маълумотларни ва инфекцияга ижобий натижа берган суртмаларни ҳудудий санитария осойишталиги марказларига етказиб бериши керак.

 

Шунингдек, ССВ таҳлилни ўтказиш бўйича шартнома имзолаган нодавлат тиббиёт ташкилотлари тўғрисида қўшимча маълумот беради.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ