Коронавирус

Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилган

Шундан 136 та ҳолат Карантин муассасаларида, 5 та - аҳоли орасида, қолган 5 та ҳолат эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилган
Фото:Миллий гвардия

22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 49 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 таси Тошкент вилоятида (шундан 5 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 таси аҳоли орасида), 5 таси Тошкент шаҳрида (шундан 2 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 таси аҳоли орасида) аниқланган.

 

Умумий ҳисобда бугун мамлакатимизда қайд этилган 146 та ҳолатдан 136 таси Карантин муассасаларида, 5 таси аҳоли орасида (шундан 4 таси Тошкент шаҳрида, 1 таси Тошкент вилоятида), қолган 5 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились34528(+511)
Выздоровели29328(+667)
Умерли225(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ