Жамият

Синоптиклар республикада шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ҳафтанинг иш кунларида иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туриши, дам олиш кунлари эса +27 даражагача тушиши кутилмоқда.

Синоптиклар республикада шу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Фото:Тошкент ҳокимлиги

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво жуда иссиқ бўлади, ҳарорат +39…+42 даражагача, жанубий туманларда ва Навоий ҳамда Бухоро вилоятларининг чўл зонасида +43…+44 даражагача кўтарилади.

 

23 июнь куни Қозоғистондан атмосфера фронти ўтиши билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда.

 

Тошкент вилоятида эрталаб ва кечга, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Кундузги ҳарорат сезиларли даражага пасаяди ва +35…+40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида +42 даража бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

 

24-25 июнь кунлари республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси +19…+24 даража, кундузи — +35…+40 даража бўлади.

 

26 июнда мамлакат шимолига, 27 июнда қолган ҳудудларга Волгабўйидан совуқ антитциклон кириши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиб, +27…+30 даражани ташкил қилади. Тунги ҳарорат эса — +19…+24 даража бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились31747(+443)
Выздоровели23704(+712)
Умерли204(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ