Жамият

ИИО ходими велосипед минган фуқарони куч ишлатиб олиб кетмоқчи бўлди — видео

ИИБ Зарафшонда фуқаронинг мажбуран олиб кетилиши ҳолати юзасидан расмий изоҳ берди.

ИИО ходими велосипед минган фуқарони куч ишлатиб олиб кетмоқчи бўлди — видео
Фото:Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда патруль-пост хизмати ходимининг велосипед минган фуқарони куч ишлатиб хизмат автомашинасига ўтқазмоқчи бўлгани акс этган видеолар тарқалди.

Навоий вилояти ИИБ масъул ходими берган хабарга кўра, мазкур ҳолат Зарафшон шаҳри ҳудудида 11 июнь куни содир бўлган.

 

"Ўз хизмат вазифасини олиб бораётган патруль-пост хизмати ходими Ойбек Дўстов хизмат жараёнида бир фуқаро велосипедда бемақсад айланиб юргани ҳолатининг гувоҳи бўлади ва зудлик билан мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тўхташ ишорасини беради.

 

Минг афсуски, фуқаро томонидан мазкур ҳолатга беписандлик ҳамда бўйсунмаслик ҳолати содир этилади. Патруль-пост хизмати ходими томонидан мазкур ҳолатга ҳамда унинг шахсига ва соғлигига ойдинлик киритиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилади. Шунга қарамасдан, у ички ишлар ходимига бўйсунмаганидан сўнг, уни ИИБга олиб бориш бўйича ишлар олиб борилган", – дейди ИИБ матбуот хизмати ходими.

 

Шунингдек, ИИБ хабарида мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумотлар берилиши айтилмоқда.

 

Қайд этиш лозимки, Зарафшон шаҳрида коронавирус касаллиги ўчоғи бўлганлиги боис 8 май кунидан бошлаб карантин чекловлари кучайтирилган. Ушбу ҳудудда ҳар қандай транспорт воситалари, жумладан велосипедларнинг ҳаракати тақиқланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26550(+249)
Выздоровели17262(+0)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ