Коронавирус

Тошкентда ўтказилган тўйда келин ва 12 нафар иштирокчилар коронавирусга чалинди

Юнусобод туманидаги маросимда иштирок этган юзлаб одамлар ҳозирда карантинга олинган.
 

Тошкентда ўтказилган тўйда келин ва 12 нафар иштирокчилар коронавирусга чалинди
Фото:ССВ / Кадрдан видео

Куни кеча Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб  ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси коронавирус инфекцияга чалинган. Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

 

Ҳозирда бўлиб ўтган тадбирларда иштирок этган ва улар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар, ўнлаб оила аъзоларидан COVID-19га таҳлил олиниб, стационар ва уй карантинида тиббий кузатувга олинди.

 

Эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

"Эҳтиёт чоралари кўрилмас экан, баъзи ҳолатларда  туғилган кун, тўй ва бошқа шу каби тадбирлар фуқароларнинг оммавий касалликни юқтириб олишига сабаб бўлмоқда. Бу барчамиздан зарурат бўлмаганда оммавий ва оилавий тадбирлар ўтказишдан ҳамда унда иштирок этишдан вақтинчалик  тийилиб туришимиз кераклигини кўрсатмоқда", - дейилади ССВ хабарида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ