Жамият

Тошкентда «Bitcoin» савдоси орқали 3 млн. доллар «айлантирган» шахс ушланди

Фуқаро М.А. криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келган.

Тошкентда «Bitcoin» савдоси орқали 3 млн. доллар «айлантирган» шахс ушланди
Фото:Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи хабар бермоқда. 

 

Фуқаро М.А. 2019–2020 йилларда интернет тармоғидаги Telegram каналида фуқароларга 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни айирбошлаш орқали хорижий давлатлар фуқаролари билан чет эл валютасини ўтказиб келгани, “Bitcoin” олди-сотдиси билан лицензиясиз шуғулланганлиги аниқланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш)  ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ