Коронавирус

Кун давомида юртимизда COVID-19 билан касалланганлар сони 179 нафарга ошди

Бугун аниқланган ҳолатлар карантин марказларидаги фуқаролар, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари ва аҳоли орасида аниқланган. 

Кун давомида юртимизда COVID-19 билан касалланганлар сони 179 нафарга ошди
Фото:ИИББ ЙХХБ

2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5946 (+26) нафарни ташкил этмоқда.  

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, ​янги касалланиш ҳолатларининг 18 таси Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 4 таси Тошкент вилоятида (шундан 2 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 таси эса Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Бугун мамлакатимизда касаллик қайд этилган 179 ҳолатдан 146 таси Карантин муассасаларида, 29 таси аҳоли орасида (шундан 24 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида ҳамда 2 таси Тошкент вилоятида), қолган 4 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ