Жамият

UzCarlsberg кетма-кет икки йил Европа сифат медали билан тақдирланмоқда

Доимийлик — маҳоратнинг белгисидир. UzCarlsberg жамоаси яна бир бор Европанинг нуфузли Monde Selection танловида ўз даражасини исботлади.

UzCarlsberg кетма-кет икки йил Европа сифат медали билан тақдирланмоқда

Бир йил олдин, корхона тарихида илк маротаба UzCarlsberg миллий маҳсулотни мустақил экспертизадан ўтказиш учун 1961 йилдан буён дунёнинг турли мамлакатларидаги озиқ-овқат маҳсулотларини баҳолайдиган Monde Selection Сифат Институтига юбориш жасоратини ўз зиммасига олишди. Танлов — бу ташқи томондан объектив холис нуқтаи назар бўлиб, мамлакат ичидаги истеъмолчилар ўртасида ўтказилган сўровлар билан биргаликда маҳсулотни доимий равишда яхшилашга, мукаммаллаштиришга имкон беради. Шунингдек, соҳадаги энг юқори сифат стандартларига жавоб берадиган йўлнинг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилдиради.

 

Бу йил янада қийин вазифа турганди. 2019 йил лауреатлари бўлган уч маҳсулотдан ташқари, танловга таниқли таркибдаги янги маҳсулот юборилаётганди. Маҳсулотлар билан аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни идишга қуйиш санасига тўғри келганлиги сабабли, компания, сўзма-сўз айтганда, янги маҳсулотни линияда турганидаёқ юборишга таваккал қилди.

 

Албатта, маҳсулот ишлаб чиқарилишга қўйилишидан олдин Мюнхен техник университетида (ТУМ) заводдаги бевосита жараён таҳлилидан ва маҳсулотнинг якуний текширувигача тўлиқ цикли синовдан ўтказилади. Мюнхендаги Германиянинг энг яхши лабораторияларидан бирида ичимлик таъмини баҳолаш учун бериладиган юқори 5 баллдан олинган 4.60 балл ишончни илҳомлантирган бўлсада, аммо Германия ва Бельгиядаги ҳакамлар ҳайъати таъби бир-бирига мос келишига кафолат бермасди. Бунда жамоанинг муросасиз касбий фаолияти ўз самарасини бераётганини билиш янада ёқимли бўлди, ва бу йил Ўзбекистонга сифат учун мукофотлар (“quality awards”) — 4та медаль келмоқда.

 

UzCarlsberg бош директори Надав Геллер: «Бир неча ой олдин биз намуналарни иккинчи маротаба Monde — Европанинг энг яхши татиб кўрадиган танловига юбордик. Шунингдек, биз уларга янги маҳсулотни идишга қуйилишидан кейин жўнатдик. Очиғи, ўзимиз маҳсулотни татиб кўришимиздан олдин юборгандик. Ва бу биз энг юқори мукофотга лойиқ бўлган энг яхши маҳсулотга эга эканлигимизни билганимиз сабаблидир. Ва биласизми, нима? Улар буни тан олишди ва бизга юқори сифат учун медаль ва сертификат беришди. Аммо бу нафақат ғурурланиш учун имконият, балки олдинга интилиш учун рағбатдир».

 

Monde Selection тарихи

 

Monde Selection («Дунё танлови») номи ўзи учун гапиради. Энг қадимги профессионал таъм танловларидан бири 1961 йилда Брюсселда Халқаро сифат институти томонидан ташкил этилган. Ҳар йили 3000га яқин компания «сифат белгиси» юқори мукофотини олиш учун текширувдан ўтказишади. Бугунги кунда 70дан ортиқ мутахассислар Брюссел Monde Selection Институти билан ҳамкорлик қилмоқдалар. Уларнинг орасида Michelin юлдузлари бўлган ошпазлар, дунёга машҳур оэнологлар, университет профессорлари ва диетологлар бор.

 

Баҳолаш ичимликнинг ташқи кўриниши, унинг ҳиди, таъми, оғиз бўшлиғидаги ҳислар ва бошқалар билан бошланади. Сифат тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлган мутахассислар кимёвий ва микробиологик хусусиятларга, шунингдек маҳсулот таркибига эътибор беришади. Ҳаттоки қадоқлаш дизайни, унинг сифати, фойдаланиш қулайлиги ва ёрлиқдаги маълумотлар ҳам диққат билан таҳлил қилинади ва текширилади. Ёрлиқдаги маълумотлар ишончли, аниқ ва маҳсулотнинг ҳақиқий хусусиятларига мос бўлиши керак.

 

Бундай қатъий мезонлар мавжудлиги туфайли ҳам минглаб компаниялар учун Брюссел институтининг баҳосини олиш жуда шарафли ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил февраль ойида UzCarlsberg компанияси — дунёдаги юзлаб ишлаб чиқарувчилар мунтазам равишда синовдан ўтказиладиган, илғор ва нуфузли тадқиқот маркази бўлган Мюнхен техник университетининг сифат сертификатини – яъни яна бир юқори муваффақиятни қўлга киритган.

 

Мана икки йилдан буён ТУМ сифат муҳри маҳсулот ёрлиғида намойиш қилиниши ҳуқуқи ТУМдаги ҳар ойлик текширувлар натижаларига кўра тасдиқланмоқда.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28315(+522)
Выздоровели19291(+508)
Умерли175(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ