Сиёсат

"Ҳеч шубҳасиз, мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тузалиб кетишингизга ишончим комилдир" - Мирзиёев Назарбоевга мактуб йўллади

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида Нурсултон Назарбоевга қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишини тилади.

Фото:aa.com.tr

Қуйида мактубнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин:

 

Муҳтарам Нурсултон Абишевич!

 

Сизнинг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

 

Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман.

 

Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комилдир.

 

Қадрли Нурсултон Абишевич, Сизга Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват, узоқ умр ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан.

 

Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан.

 

Ҳурмат билан,

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ