1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
18 июня 2020 г. 888 0

Кун мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси 85 нафар фуқарода аниқланди

85 та ҳолатнинг 28 таси Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Қашқадарё вилоятларида қайд этилган.

Кун мобайнида юртимизда COVID-19 инфекцияси 85 нафар фуқарода аниқланди
Фото: РИА

18 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5767 (+37) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент вилоятида (шундан 18 нафари карантинга олинганлар, 14 нафари аҳоли орасида), 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун мамлакатимизда қайд этилган 85 ҳолатдан 54 нафари Карантин муассасаларида, 28 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент вилоятида, 13 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5767 нафар бемордан 4199 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1549 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей