Коронавирус

Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланди

ССВ аҳоли орасида қайд этилган коронавирусга чалиниш ҳолатларига изоҳ берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланди
Фото:AFP

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 17 июнь куни 189 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида тасдиқланган.

 

Мазкур ҳолатларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 5 та, Бухоро вилоятида 3 та, Тошкент вилоятида ҳам 3 та, Сурхондарё вилоятида эса 2 тани ташкил этди.

 

Жумладан, Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчисида, Миробод туманида яшовчи фуқарода (иккаласида ҳам тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ кузатилганлиги сабабли ўзлари бориб намуна топширган), “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖнинг 2 нафар мутахассисида (ишга чиқиш учун намуна топширган) касаллик қайд этилган.

 

Бундан ташқари, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ банки филиали ходими ва унинг онасида, Сирдарё вилоятидаги электр станцияси ишчиси ва унинг ўғлида (тана ҳарорати кўтарилган ва Бекобод туманидаги шифохонага ётқизилган), Чирчиқ туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), Бухоро вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 3 нафар тиббиёт ходимида ҳам инфекция аниқланган.

 

Бугун, 18 июнь куни, айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

 

Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ