Жамият

«Одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатдан бор йўғи 13% бўйича жиноят иши очилган» — Танзила Нарбаева

Хусусан, 2019 йилнинг ўзида мазкур йўналишлардаги фаолиятини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

«Одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатдан бор йўғи 13% бўйича жиноят иши очилган» — Танзила Нарбаева
Фото:senat.uz

Олий Мажлис Сенати томонидан 2019 йилда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

 

Биринчи навбатда, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалаларига оид миллий қонунчилик такомиллаштирилди.

 

Хусусан, 2019 йилнинг ўзида мазкур йўналишлардаги фаолиятини тартибга солиш мақсадида 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

 

Маълумот учун – Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни, Президентнинг 2 та фармони, 3 та қарори, Ҳукуматнинг 2 та қарори қабул қилинди, ХМТ ва Халқаро миграция ташкилотининг 6 та Конвеция ҳамда протоколлари ратификация қилинди.

 

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Маълумот учун – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган ўзгартиришга асосан мажбурий меҳнатга йўл қўйган шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача, ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима қўллаш белгиланди.

 

Шунингдек, Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш орқали болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик учун жиноий жавгарлик белгиланди.

 

Халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда ишлаб чиқилди.

 

Қонун лойиҳаси Миллий комиссия йиғилишларида ҳам бир неча маротаба муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар асосида такомиллаштирилди. Мазкур қонун Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, Миллий комиссия томонидан одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда позициясини яхшилаш мақсадида 4 та чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

 

Миллий комиссиянинг йиғилишларида тегишли соҳа раҳбарларининг (Банлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Ички ишлар вазири, Қишлоқ хўжалиги вазири, Соғлиқни сақлаш вазири) ҳисоботлари эшитиб борилди.

 

Иккинчидан, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида профилактик ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Унга кўра, 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайди. Содир этилган жиноятлар бўйича 137 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

 

Мажбурий меҳнатни олдини олиш мақсадида 2 779 та корхона, ташкилотлар ўрганилиб, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар ҳамда иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жарималар қўлланилди.

 

Учинчидан, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш, уларни реабилитация қилиш ҳамда хорижда фуқароларимиз манфаатини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жумладан, 2019 йилда 220 нафар одам савдоси жабрдийдаларига Республика реабилитация марказида тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уларнинг 113 нафари иш билан таъминланди. 

 

3 минг 938 нафар фуқаро чет элда иш билан таъминланди, 235 минг 135 нафар фуқарога маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам берилди, иш ҳақини вақтида ололмаган меҳнат мигрантларининг 530 минг АҚШ долларига яқин иш ҳақлари ундириб берилди.

 

“2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган бўлса-да, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолаётгани ҳам муҳокама марказида бўлди. Хусусан, 2018 йилда содир этилган одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 38 фоизини чақалоқ савдоси ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 43 фоизга етган. Шунингдек, 2019 йилда одам савдоси жинояти билан боғлиқ келиб тушган 710 та мурожаатдан бор йўғи 94 таси, яъни 13 фоизи бўйича жиноят иши очилган”, – дейди Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева.

 

Тўртинчидан, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш мақсадида давлат органлари, нодавлат ташкилотлар мутахассисларининг касб малакасини ошириш, илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилди.

 

Иш берувчилар учун меҳнатга ёллашда қонунчиликка амал қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган 2 минг 480 та семинарлар ташкил этилди.

 

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда 2019 йилда пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан учинчи томон мониторинги, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан миллий мониторинг ўтказилди.

 

Мазкур мониторинг ишларига фуқаролик жамияти институттлари вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари кенг жалб этилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ