Жамият

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади

Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга кредит ажратилади
Фото:UzNews.uz

«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

 

Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

 

Кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

 

Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 млрд сўмгача миқдорда ажратилади.

 

Қайд этилишича, кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

 

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ