Жамият

Давлат унитар корхоналар томонидан нега шартнома мажбуриятлари бажарилмаяпти?

Давлат унитар корхоналари шартнома билан олган мажбуриятларини бажаришда ҳали ҳануз тадбиркорларни сарсон қилишдан тўхташмади.

Давлат унитар корхоналар томонидан нега шартнома мажбуриятлари бажарилмаяпти?
Фото:xorazm.uz

Бизнес-омбудсман матбуот хизматининг хабарига кўра, «Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК томонидан амалга оширилаётган Хонқа, Навбаҳор, Косонсой туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, Тошкент вилоятидаги «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида «Жиззах Пластмасса» АЖ билан полиэтилен қувурлар етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.

 

Ушбу имзоланган шартномалар бўйича тадбиркор томонидан ўзига юклатилган мажбурият тўлиқ ўз вақтида бажарган бўлсада, тадбиркорга етказиб берилган маҳсулоти учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган.

 

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга кўра, тузилган хўжалик шартномалари бўйича тарафлар зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги белгиланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан, «Жиззах пластмасса» АЖ етказиб берган полиэтилен қувурлар учун қарздорликлар ундириш бўйича Бизнес-омбудсманга ариза билан мурожаат қилди.

 

Бизнес-омбудсман сўров хатига асосан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан пудратчи ташкилотлар орқали тадбиркорга 700 млн сўмлик қарздорлиги қоплаб берилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30609(+691)
Выздоровели22042(+726)
Умерли194(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ