Жамият

Тошкент вилоятида нафақадаги шахс ўз уйида ўқ дори ясаганлиги аниқланди

67 ёшли фуқарога нисбатан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида нафақадаги шахс ўз уйида ўқ дори ясаганлиги аниқланди
Фото:tergov.uz

7 июнь куни тахминан соат 15:30 да ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида, Қибрай тумани Тановар кўчасида яшовчи 67 ёшли Қ.Т. хонадонида яширин равишда ўқ дори ясаб, сақлаб келганлиги аниқланган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Хусусан, унинг хонадонида:

- 19 дона 12х76 калибрли ичи тўлдирилган бутун ҳолдаги патронлар;
- 9 дона 12х76 калибрли гильзалар;
- икки хил турдаги тахминан оғирлиги 100 гр ёнувчи кукунлар (порох);
- хар хил турдаги тахминан вазни 1,5 килограммни ташкил қилувчи дробь;
- ўқ дори ясаш учун мўлжалланган 8 турдаги  деталь ва моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

"Суд баллистик экспертиза хулосасида фуқаро Қ.Т., нинг уйидан олинган патронлар отиш учун яроқли, гильзалар эса отиш учун яроқсиз эканлиги аниқланган", - дейилади мазкур хабарда.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, департамент қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши тўғрисида эслатмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ