Жамият

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачондан бошланиши маълум бўлди

Шунингдек, қайси тоифадаги ёшларга имтиёз берилиши маълум қилинган.

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачондан бошланиши маълум бўлди
Фото:mitc.uz

Президент администрацияси ҳузуридаги АОКАда 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

 

Брифингда тест синовларини 1 августдан бошлашга қарор қилингани маълум қилинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Тадбирда бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, давлат тест маркази директори М.Каримов ва халқ таълими вазири Ш.Шерматов иштирок этган.

 

Қайд этилишича, бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида 7 тоифадаги ёшларга имтиёз берилди.

 

Жумладан:

 

• ногиронлиги бор кишилар учун - 2799 ўрин

• ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган ёшлар учун - 1175 ўрин

• ҳарбийлар фарзандлари учун - 1175 ўрин

• ИИО ходимлари фарзандлари учун - 705 ўрин

• меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун - 1400 ўрин

• кам таъминлаган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 ўрин

• Фарғона вилояти Сўх тумани ёшлари учун - 500 ўрин

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ