Ҳодисалар

Наманганда эркак аёли ва ўғлини болта билан чопиб, ўзини ёқиб юборди

Эркак аёли ва тўрт ойлик фарзандини болта билан уриб ўлдирган, қолган икки нафар қизи тирик қолган.

Наманганда эркак аёли ва ўғлини болта билан чопиб, ўзини ёқиб юборди
Фото:UzNews.uz

13 июнь куни Наманган шаҳри «Янги Замин» маҳалласида 44 ёшли У.Х. 36 ёшли аёли билан жанжаллашиб, уни болта билан уриб ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

 

Шундан сўнг, эркак болта билан вояга етмаган фарзандларини урган: 10 ёшли М.А., 8 ёшли М.А. ҳамда 4 ойлик И.А.

 

Ҳодиса оқибатида 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д.нинг уйига қочиб чиқишга улгурган.

 

Содир бўлган воқеалардан сўнг, У.Х. уйининг ошхонасида ўзини ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан У.Х.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 97-моддаси «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32465(+482)
Выздоровели25106(+1016)
Умерли210(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ