Жамият

Давлат боғчаларининг фаолияти 1 августдан тикланади

Давлат боғчалари санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлагач, ўз фаолиятини тиклайдилар. Шунингдек, нодавлат МТМларда гуруҳлардаги болалар сони борасидаги чеклов бекор қилинди. 

Давлат боғчаларининг фаолияти 1 августдан тикланади
Фото:Иллюстрация

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилиши жорий йилнинг 1 августидан бошланишига рухсат берилади.

 

Мазкур қарор боғчаларни тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уқабул қилинди. 

 

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади.

 

МТМ ходимлари тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши лозим бўлади.

 

Тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.  

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июнь санасидан бошлаб Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари фаолияти қайта тикланишини хабар берган эдик. Бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди. 

 

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ