Коронавирус

Вирусга қарши яратилган миллий препаратнинг батафсил маълумотлари эълон қилинди

Биоорганик кимё институти директори COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши Ўзбекистонда яратилган препарат ҳақида сўзлаб берди.

Вирусга қарши яратилган миллий препаратнинг батафсил маълумотлари эълон қилинди
Фото:Инновацион ривожланиш вазирлиги

Биоорганик кимё институти директори академик Шавкат Салиҳов ушбу институтнинг олимлари томонидан ишлаб чиқилган вирусларга қарши “Рутан” дори воситаси ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

 

“Рутан” препаратининг асосий таъсир этувчи моддаси эллаготаннинлар синфига киради. Препарат грипп вирусининг турли штаммларига нисбатан самарали таъсирга эга,  тиббиётда қўлланилаётган аналоглари билан рақобатлаша оладиган дори воситаси. “Рутан” препаратини айнан короновирусга қарши текширувлари натижасида унинг SARS-Cov-2 вирусининг 3СL гидролазаларини ингибирлаш даражаси 78,3 % тенглиги, қўшимча ва ножўя таъсирлари йўқлиги, токсиклик даражаси ниҳоятда паст бўлгани ва  вирусларга қарши қўлланилаётган бошқа дори воситаларига нисбатан даволаш самараси юқорилиги маълум бўлди”, – дейди Шавкат Салиҳов.

 

“Рутан” препаратининг клиник олди синовлари натижасига биноан унинг таъсирида организмда альфа (α-), бетта (β-), гамма (γ-) интерферонлар ишлаб чиқариш кўпаяди ва натижада организмнинг вирусларга қарши курашувчанлик қобилияти ошади. Шу таҳлит у касалликнинг авж олишига йўл қўймайди.

 

“Рутан”нинг гриппга қарши қўлланилаётган дунёдаги мавжуд воситалардан 1,5-2 баробар самарали таъсирга эгалигининг асосий сабаби ҳам шунда. Бу факт лаборатория ва клиник тадқиқодларида ўз тасдиғини топди.

 

“Рутан” препаратининг клиник олди синовлари Россия вирусологлари билан ҳамкорликда олиб борилган. Кейинчалик тадқиқотлар Ўзбекистонда Вирусология институти ва Республика паталого-анатомик маркази ходимлари билан ҳамкорликда давом эттирилди.

 

“Рутан” препарати ЎзР патенти билан ҳимоя қилинган. Институт томонидан “Рутан таблеткаси 25 мг” гриппга қарши – индуктор интерферон дори воситаси яратилган ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2015 йилда тиббиёт амалиётда қўллашга ва кенг миқёсда ишлаб чиқаришга рухсат этилган.

 

“Шамоллаш ва грипп эпидемияси даврида “Рутан” дори воситасини профилактик мақсадлар учун қабул қилиш, бу даврда ушбу касалликлар билан оғриш эхтимоллигини етарли даражада пасайтиради. “Рутан” препаратининг афзаллиги шундаки у умуман зарарсиз, оганизмга юмшоқ терапевтик таъсир кўрсатади ва ножўя таъсирларга эга эмас”, – деди Салиҳов.

 

ЎзР вирусология институтида коронавируснинг енгил формаси билан касалланган кам сонли беморларда “Рутан” препаратининг қисқа муддатли дастлабки синовлари ўтказилди. Олинган маълумотларга кўра препарат касалликнинг 5-кунидан вирусни назоратига нисбатан 73,7% га сусайтириши (назоратда 57.1%) маълум бўлди.

 

Шавкат Салиҳовнинг сўзларига кўра, ушбу натижаларни янада кенгроқ клиник синовларда текшириш зарурлиги маълум бўлди. 

 

Бугунги кунда, “Рутан” препаратининг короновирусга самарали таъсирини эътиборга олган ҳолда Хитой халқ республикаси “Рутан таблеткаси 25 мг” № 20 дори воситасини Хитойнинг Ўзбекистондаги “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопаркида ишлаб чиқаришга ва ушбу дори воситасини Хитой Соғлиқни сақлаш тизимида кенг миқёсда қўллаш учун рўйхатдан ўтказишга қарор қилди. Куни-кеча эса Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопарки томонидан ишлаб чиқарилган 19 500 дона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этилди.

 

“Короновирус билан касалланган беморларнинг тез ва тўлиқ соғайиб кетишига эришишиш учун эндиликдаги асосий вазифалардан бири беморлар ахволини пухта тахлил қилган ҳолда, касалликнинг қандай босқичдалигини эътиборга олиб даволашнинг оптимал схемасини йўлга қўйиш, “Рутан” препаратини вирусга қарши курашувчи асосий компонент сифатида у билан биргаликда қўлланувчи дори воситалари композициясини танлашдан иборат.

 

Албатта “Рутан” препарати кенг миқёсда қўлланилишидан ҳар қандай натижани кутиш мумкин. Чунки кўплаб вирусга қарши қўлланувчи дори воситаларини COVID-19 га нисбатан самара бермаганлигига гувоҳ бўлиб турибмиз ва бугунги кунда бу вирусга қарши ишловчи препарат дунёда хали мавжуд эмас. “Рутан” препаратини пандемия даврида коронавирусга қарши профилактик мақсадларда, шунингдек коронавирус касаллигининг енгил формаларида комплекс антиретровирус терапияси мақсадларида қўллаш мумкин”, – деб таъкидлаб ўтди Институт директори.

 

Институт олимлари “Рутан” маълум даражада республикадаги эпидемиологик ҳолатни барқарорлаштиришда ёрдам беришига умид қилмоқдалар. Препарат аҳоли учун хамёнбоп нархларда бўлиб, ишлаб чиқариш хажмидан келиб чиққан ҳолда 30000-35000 сум атрофида бўлиши кутилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились28809(+274)
Выздоровели19587(+0)
Умерли179(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ