Ҳодисалар

Андижонда ИИБ ходимлари томонидан калтакланган йигит вафот этди

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ИИБнинг 3 нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда ИИБ ходимлари томонидан калтакланган йигит вафот этди
Фото:Видеодан кадр

Бош прокуратура ахборот хизматининг UzNews.uz га хабар беришича, 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам Андижон филиалига Андижон шаҳар, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган.

 

Аниқланишича, ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари иш юритувдаги ариза юзасидан фуқаро А.Абдукаримовни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, ноқонуний равишда ушлаб турганликлари оқибатида унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

 

А.Абдукаримов соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, 1 июнь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш),  234 (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддалари (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 11.06.2020 йилда вафот этган.

 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26804(+503)
Выздоровели17838(+576)
Умерли161(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ