Коронавирус

COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар билан мулоқотда бўлган кишилар мобиль илова орқали кузатилади

Ўзбекистон Жанубий Корея билан биргаликда касалланган бемор ким билан мулоқот қилгани ва қаерларда бўлганини кўрсатиб берувчи мобиль илова яратади.

COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар билан мулоқотда бўлган кишилар мобиль илова орқали кузатилади
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Корея соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Суҳбатда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан, COVID-19 инфекциясига қарши кураш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилган.

 

Вазирлар Ўзбекистонда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, COVID-19 инфекциясига қарши мобиль иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришдилар.

 

Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда худди Кореядагидек коронавирус билан касалланган бемор ким билан мулоқот қилгани ва қаерларда бўлганлигини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

 

Бундан ташқари, COVID-19 инфекциясига қарши вакцинанинг клиник синовларини биргаликда ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилган.

 

Шунингдек, икки мамлакат вазирлари Ўзбекистонда Кореянинг етакчи тиббиёт университетининг филиалини очиш, тиббиёт кластерини ташкил этиш масалаларини кенг муҳокама қилишган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились33093(+439)
Выздоровели26270(+611)
Умерли215(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились33093(+439)
Выздоровели26270(+611)
Умерли215(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ