Коронавирус

Яна бир ўлим қайд этилди: коронавирусга чалинган самарқандлик эркак бемор вафот этди

Хориждан чартер рейс билан келиб, касаллиги тасдиқланган самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Яна бир ўлим қайд этилди: коронавирусга чалинган самарқандлик эркак бемор вафот этди
Фото:UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, самарқандлик А. шу йилнинг 27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинган эди.

 

Унда жорий йилнинг 1 июнь куни COVID-19 инфекцияси  тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

 

Хабарда айтилишича, коронавирус инфекциясига чалинган ушбу бемор (эркак) узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемиянинг оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар туфайли даволаниб келган. 

 

Шу йилнинг 1-июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак  қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились27047(+746)
Выздоровели18051(+789)
Умерли165(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ