Сиёсат

Дональд Трамп Сардоба сув омборидаги ҳодиса сабабли ҳамдардлик билдирди

АҚШ президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллади.

Дональд Трамп Сардоба сув омборидаги ҳодиса сабабли ҳамдардлик билдирди
Фото:Getty Images

Қуйида мактубнинг тўлиқ матни келтирилган:

 

"Муҳтарам Президент Жаноблари!

 

Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.

 

Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар.

 

Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир.

 

Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим.

 

Ҳурмат билан,

Дональд Трамп,

Америка Қўшма Штатлари Президенти"

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ