Коронавирус

Бугун Тошкент аҳоли орасидан 54 та COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4440 нафарга етди.

Бугун Тошкент аҳоли орасидан 54 та COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди
Фото:Юнусобод туман ҳокимияти

8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Кун давомида эса мамлакатимизда умумий ҳисобда 109 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида  – 39 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида – 54 , Навоий вилоятида – 5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида – 3) 66 нафар ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

 

Айни пайтда юртимизда 3357 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

 

Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ