Коронавирус

Тошкентда COVID-19 билан касалланган 76 ёшли фуқаро вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган яна бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Тошкентда COVID-19 билан касалланган 76 ёшли фуқаро вафот этди
Фото:UzNews.uz

Учтепа туманида яшаган 76 ёшли фуқарода шу йилнинг 28 май куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасига ётқизилган.

 

Қайд этилишича, бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар сабабли даволаниб келган.

 

31 май куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

 

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

 

"Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам COVID-19 инфекцияси тасдиқланган. Уларга шифокорлар томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда", - дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ