Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 4400 дан ошди

Ўзбекистонда аҳоли орасида яна 22 та ҳолат қайд этилди, жумладан «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходими ва «Ўрикзор»даги сотувчининг қўшниларида коронавирус аниқланди.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 4400 дан ошди
Фото:Юнусобод туман хокимлиги

 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4404 (+52) нафарни ташкил этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 29 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 таси Тошкент шаҳрида (жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, “Равнақ банк” нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 таси Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари), 1 таси Тошкент вилоятидан (“Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 таси Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

 

Айни пайтда юртимизда 3357 (+3) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида) соғайди.

 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1030 нафар бемор даволанмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ