Коронавирус

"Тошкент шаҳрида 195 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилган" — Нурмат Отабеков

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков эпидемик вазият ўта мураккаблигича сақланиб турганини маълум қилди.
 

Фото:Видеодан кадр

Душанба куни бўлиб ўтган онлайн-брифинг давомида Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков 7 июнь куни анти-рекорд ўрнатилгани, бир кун мобайнида 237 та касалланиш ҳолатлари қайд этилгани, шундан 217 таси - аҳоли орасидан аниқланганини маълум қилди.

 

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4352 нафарга етди. Шифохоналарда 981 нафар бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

 

Бош давлат санитария инспектори кеча қайд этилган Тошкент шаҳридаги 195 нафар, Тошкент вилоятидаги 10 нафар, Хоразм вилоятидаги 8 нафар ва Сирдарё вилоятидаги 4 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилганини таъкидлаб ўтди.

 

"Бундан кўриниб турибдики, вазият мураккаблашиб бормоқда. Ҳар биримиз кўчага чиқиш, мулоқотга киришиш орқали касалланиш эҳтимолимиз борлигини унутмаслигимиз керак. Карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилинг. Дока ниқобда бўлинг, мулоқотларда оралиқ масофани сақланг, уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалардан фойдаланинг.

 

Минг афсуски, аҳоли орасида бу каби тавсияларга панжа орасидан қараётган, бефарқ муносабатда бўлаётганлар кўпайиб кетяпти. Вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг", - деди Нурмат Отабеков.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26301(+748)
Выздоровели17262(+755)
Умерли159(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ