Жамият

Пандемия шароитида тадбиркорлар банкротлик ҳолатига тушиб қолмасликлари учун чоралар кўрилди

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича президентнинг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Пандемия шароитида тадбиркорлар банкротлик ҳолатига тушиб қолмасликлари учун чоралар кўрилди
Фото:Иллюстрация

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича президентнинг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилинди.

 

Фармон ва қарорлар билан, тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилинганлиги ва бошқа бир қанча имтиёзлар тақдим этилди.

 

Бу билан пандемия шароитида тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

 

Президент томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар билан берилган имтиёз ва преференцияларни тадбиркорларга қўлланишини ижроси Бизнес-Омбудсман томонидан назорат қилиб борилмоқда.

 

Жумладан, пандемия даврида 408 нафар тадбиркорга фойдаланилмаётган объектлар бўйича 162,0 млрд сўмлик оширилган (ер ва мол-мулк) солиқларни ҳисоблаш тўхтатилди, 241068 мингдан ортиқ 6,8 трлн сўмлик кредит шартномалари бўйича кредит тўловлари кечиктирилди ҳамда фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 3546 нафар тадбиркорга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилишига эришилди.

 

Давлат раҳбари бошчилигида 3 июнь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида карантин чораларини юмшатиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.

 

Бунинг натижасида республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга асосан, коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳридаги туманлар «сариқ» тоифага киритилган.

 

Махсус комиссия қарорига асосан 2020 йил 5 июндан бошлаб:

 

- меҳмонхоналар, санаторийлар, панционатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

 

- уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

 

- меҳмонхоналар, санаторийлар, панционатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

 

15 июндан бошлаб эса:

 

- умумий овқатланиш объектлари, буюм бозорлари фаолиятига;

 

- мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига;

 

- ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилмоқда.

 

Ўз навбатида ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

 

- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиш;

 

- деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

 

- барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек фаолият турлари бўйича белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилиш шарт.


Ўзбекистон Республикаси Президенти 
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
ҳимоя қилиш бўйича вакил

Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились30197(+279)
Выздоровели21316(+0)
Умерли190(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ