Ҳодисалар

«Машинага занжир билан боғлаб, ёқиб юборишган»: каналда бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган қўрқинчли кадрларга изоҳ берди.

«Машинага занжир билан боғлаб, ёқиб юборишган»: каналда бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди
Фото:Facebook

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Хоразм вилоятининг Шовот каналидан ичида эркак кишининг жасади бўлган Tico автомобили чиқариб олинган.

 

Аниқланишича, 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Текширув натижасида Шовот каналидан Tico автомобили топилган, унда занжир билан автомобиль рулига боғлаб қўйилган 34 ёшли Т.К.нинг жасади бўлган.

 

Ҳозирда Т.К.нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ