Коронавирус

Ўзбекистонда пандемия даврида қанча одам ишсиз қолганлиги маълум бўлди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири пандемия шароитида ишсиз қолган фуқаролар сони тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистонда пандемия даврида қанча одам ишсиз қолганлиги маълум бўлди
Фото:Юрий Ким / UzNews.uz

Пандемиядан олдин Ўзбекистонда ишсизлар сони ўртача 1,35 миллион кишини ташкил этган бўлса, пандемия даврида ишсизлар сони деярли 2 миллион кишига яқинлашган. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 550 мингга яқин фуқароларимиз меҳнат муҳожирлари сифатида ўз фаолиятини давом эттириш учун бошқа давлатларга чиқиб кета олмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.

 

"Пандемия барча давлатларга ўз салбий таъсирини кўрсатди. Пандемия бошланганидан кейин Ўзбекистонда бир қатор корхоналар ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабли ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган", – деди вазир.

Таъкидланишича, ушбу рақамларга қўшимча равишда, меҳнат муҳожирлари тўғрисидаги статистик маълумотлар ҳам мавжуд. Айни пайтда Ўзбекистонда 550 мингга яқин киши бошқа давлатларда ўз ишини давом эттириш учун кета олмайди.

 

"Улар кўп йиллар давомида чет давлатда ишлаб келишган. Бизнинг олдимизда бундай фуқароларни ички ресурслардан фойдаланган ҳолда меҳнатга жалб қилиш вазифаси турибди", – дейди Нозим Ҳусанов.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29652(+427)
Выздоровели21006(+626)
Умерли187(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ