Ҳодисалар

Тошкентда 26 ёшли йигит юрагига сартарош қайчиси билан уриб, ўлдириб кетилган

Пойтахтнинг Яшнобод туманида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси 1994 йилда туғилган йигит жанжал оқибатида ўлдириб кетилди.

Тошкентда 26 ёшли йигит юрагига сартарош қайчиси билан уриб, ўлдириб кетилган
Фото:Facebook

Бош прокуратура Ахборот хизматининг раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар беришича, марҳум Иван ҳамда 1985 ва 2003 йилларда туғилган икки ёш йигит ўртасида ўзаро жанжал чиққан. Маълум қилинишича, юзага келган келишмовчиликка ҳақорат сабаб бўлган. Оқибатда сартарош бўлиб ишлайдиган 17 ёшли йигит ёнида бўлган сартарош қайчиси билан Иваннинг кўкрак қафаси олд юзаси тўш соҳасига бир марта урган. Натижада жабрланувчи олган жароҳатларидан вафот этди.

 

Воқеа гувоҳи бўлган марҳумнинг дўсти, Иван қўшни ҳовлидаги ёшлар билан жанжаллашиш натижасида қасддан ўлдирилганини хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, жанжал айбдорлари марҳумни ён томонга олиб чиқиб қўйган. Шундан кейин Иван ерда қонига беланган ҳолда топилган.

 

"Иванни кўриб, унинг қонига беланганини гувоҳи бўлдим. Ольга (марҳумнинг дўсти - таҳр.) унинг футболкасини кўтарганида, жуда кўп қон кетаётганини кўрдим-да, Ольгага жароҳатни босиб туришини айтиб, тез ёрдам чақира бошладим. Рақам фақат банд бўларди. Шундан кейин Иван ҳушидан кетаётганини сезиб, у билан гаплаша бошладим, аммо унинг аҳволи ёмонлаша бошлаганди", деб ёзади марҳумнинг дўсти ўз Facebook саҳифасида.

 

Қотилликда гумон қилинувчилар ҳозирда ҳибсга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ