Коронавирус

Тошкентда COVID-19 билан касалланган яна бир нафар фуқаро вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси билан касалланган ўн еттинчи бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Тошкентда COVID-19 билан касалланган яна бир нафар фуқаро вафот этди
Фото:UzNews.uz

Фуқаро 27 май куни автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

 

Ўша пайтда унда ҳароратининг юқорилиги ва коронавирус аломатлари борлиги сабабли таҳлил олинган, кейинчалик эса беморда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган.

 

Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

 

«У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган», - дейилади хабарда.

 

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган.

 

Бемор стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились32215(+232)
Выздоровели24090(+0)
Умерли208(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ