Жамият

MacCoffee 3 in 1 Original акциясида Chevrolet Cobalt ютиб олган илк ғолиб аниқланди

MacCoffee 3 in 1 Original томонидан ўтказилган акцияда Chevrolet Cobalt ютиб олган биринчи ғолиб аниқланди. Иштирок этинг, балки кейинги ғолиб сиз бўларсиз.

MacCoffee 3 in 1 Original акциясида Chevrolet Cobalt ютиб олган илк ғолиб аниқланди

Ўтган шанба куни PSM Auto автосалонида ажойиб тадбир бўлиб ўтди - Отамуродов Раҳматулло MacCoffee 3 in 1 Original томонидан ўтказилган акцияда Chevrolet Cobalt ютиб олди. Ғолиб пойтахтга совғасини олиб кетиш учун Хоразм вилоятидан келган.

 

Ғолибга янги Chevrolet Cobalt автомобилининг калитлари тантанали равишда, барча санитар хавфсизлик қоидаларига амал қилинган ҳолда топширилди.

Акция 2020 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 28 февралига қадар ўтказилади. Ҳар бир MacCoffee 3in1 Original сашесида (промо қадоқ) код мавжуд. Кодни 3223 қисқа рақамига юборган иштирокчи, унда ютуқ бор ёки йўқлиги ҳақида хабар олади. Акцияда 12 дона Chevrolet Cobalt автомобили, 100 000 дона ҳисобни тўлдириш ва 1 000 дона смартфон ўйналмоқда. Бугунги кунга келиб 230 дона смартфон ютиб олинган ва 24 800та ҳисобни тўлдириш амалга оширилган.

Раҳматулло ютуғи тўғрисида ўз тарихи билан бўлишди:

 

"Мен Хоразмданман. Акция ҳақида дўконга илинган эълондан билдик. Қизиқиб қолдим. Акам билан MacCoffee қаҳвасини яхши кўрамиз ва анчадан бери ичамиз. Иштирок этишга қарор қилдик. 13 март куни акам билан қаҳва ичиб ўтириб, кодларни юборганимиз эсимда. Ошхонамизда печка бор. Сашеларни очиб, қаҳвани идишга солар ва кодларни юборар эдик, саше ютуқсиз деган хабар келиши билан, уларни ўтга ташлаб юборар эдик. Орзудаги сашега етгунимизча 10-20та сашеларни очиб ташладик. Кейин эса ҳаммаси кинодагидек бўлди. Код ёзилган хабар негадир ҳеч ҳам кетмади. Ниҳоят хабар кетганида эса жавоб хабари ҳам бирданига келгани йўқ. Биз бу саше ҳам ютуқсиз деб ўйлаб, уни печкага ташлаб юбордик. Шундан кейин жавоб хати келди.

Мен машина ютиб олибман. Тасаввур қилинг. Мен дарров печкага отилиб, сашени чиқариб олдим. У ҳатто енгилгина ёнибди ҳам. Кейин эса барчаси худди тушдагидек. Колл-марказга қўнғироқ қилдим ва мен ростдан ҳам ютганимни тасдиқлашди!

 

Акция ташкилотчиларига катта раҳмат. Мен ҳатто орзу ҳам қилмаган эдим. Телефон ютиб олишдан умид қилгандим. Энди ўзимнинг автомобилим бор. Қаҳва эса ажойиб!"

Сюрпризлар бу билан якунланмаган. Тақдирлаш маросимининг ўртасида кутилмаган меҳмонлар ташриф буюришган: Фазлиддин Ғойибназаров (2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган олимпия ўйинлари чемпиони) ва Ихтиёр Ибрагимов (таниқли ўзбек дзюдочиси). Чемпионлар ғолиб билан бўлиб ўтган фотосессияда қатнашишган.

 

Сиз ҳам ўз омадингизни синаб кўринг. MacCoffee'нинг мазали қаҳваларини ичинг ва кодларни 3223 қисқа рақамига жўнатинг, балки кейинги Chevrolet Cobalt эгаси айнан сиз бўларсиз.

 

Instagram: @maccoffee3in1.uz

Сайт: www.maccoffee.uz

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились29918(+693)
Выздоровели21316(+936)
Умерли188(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ