Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 3939 нафарга етди

Юртимизда бир кун ичида COVID-19 билан касалланганлар сони 96 тага кўпайди, уларнинг 13 нафари аҳоли орасидан қайд этилди.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 3939 нафарга етди
Фото:Мудофаа вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, коронавирус инфекцияси яна 30 нафар кишида аниқланган.

 

Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

 

Кун давомида тасдиқланган 96 та ҳолатдаги беморларнинг 81 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида, 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

 

Хабар қилинишича бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Шундан 64 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда 5 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3939 нафар бемордан 3087 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 836 нафар бемордан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились26066(+513)
Выздоровели16838(+331)
Умерли157(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ